date
views 2 434

МИБ: Саховат ишларига доим тайёрмиз!

МИБ: Саховат ишларига доим тайёрмиз!
Маълумки, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ҳам бугунги синовли кунларда аҳолимизнинг эҳтиёжманд қисмига моддий кўмак кўрсатиш борасида эзгу ташаббусларни илгари сурмоқда. Хусусан, кам таъминланган оилаларнинг электр энергияси, табиий газдан бўлган қарздорликларини тўлаб берилиши, турли ижро варақаларига асосан қўлланилган жарималарни бартараф этилиши шулар жумласидандир.
Карантинли даврда Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан бу масалага инсонпарварлик тамойили асосида ёндашилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Зомин туман бўлими томонидан олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлар самара бермоқда. Натижада жорий йилнинг
16 апрель куни Зомин туманидаги “Жиззах агрокимёҳимоя” АЖ Зомин туман УК томонидан ихтиёрий равишда бўлим депозит ҳисоб-рақамига 10 млн. сўм пул маблағ ўтказишди. Ушбу маблағ карантинли даврда қарздорликни тўлаш имкониятига эга бўлмаган суд қарори бўйича иш юритувидаги 44 та ижро ишларига йўналтирилди.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар” деҳқон бозори МЧЖ томонидан Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими депозит ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган 3 млн. сўм пул маблағи бўлим иш юритувида бўлган давлат фойдасига маъмурий жарималар ундируви билан боғлиқ эҳтиёжманд оилаларнинг ижро ҳужжатлари юзасидан 36 тасини қоплашга йўналтирилди. Бу борадаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Саховат ишларига доим тайёрмиз!