17:00 / 17.04.2020
2 708

Ўзбекистонга 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассиси келяпти

Ўзбекистонга 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассиси келяпти
Бугун, 17 апрель куни хитойлик мутахассислар гуруҳи Ўзбекистонга йўл олди. Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ COVID-19 коронавируси билан курашда ўзбек халқига ёрдам беради.

Аввалроқ, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков хитойлик шифокорларнинг Ўзбекистонга келиши ҳақида гапирганди.

Унинг сўзларига кўра, бу масалага бевосита президент эътибор қаратган. Бош вазир музокаралар олиб борган.
Махсус самолётда хитойлик мутахассислар олиб келиниб, даволаниш усулларини кўриб чиқиш, бамаслаҳат кейинги чоралар режасини тузиш мўлжалланган”, - деганди Нурмат Отабеков Kun.uz’га берган интервьюсида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассиси келяпти