21:03 / 17.04.2020
2 552

Хитойлик консультантлар ва тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келди

Хитойлик консультантлар ва тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Январь-февраль ойларида Хитойда эпидемияга қарши курашда иштирок этган тажрибали шифокорларнинг бир гуруҳи Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун етиб келди. Гуруҳ таркибидан вирусолог, эпидемиолог, пульмонолог, терапевт, жарроҳ ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар ўрин олган.

«Президентимиз ташаббуси билан хитойлик шифокорлар ва тиббиёт мутахассисларидан иборат 15 кишилик гуруҳ мамлакатимизга ташриф буюрди. Ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик самараси ўлароқ амалга оширилди. Хитойлик мутахассислар мамлакатимизда Covid-19’нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда юртимиз тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тиббий гуруҳ Хитойнинг Наньчан шаҳридан (Цзянси провинциясининг маъмурий маркази) келишган бўлиб, ушбу провинция Хубэй провинцияси билан чегарадош (коронавирус тарқалишининг эпидемик маркази) ва тузалиб кетган беморлар сони бўйича Хитойда биринчи ўринда туради.

Тиббий гуруҳ таркибига вирусолог, эпидемиолог, пульмонолог, терапевт, жарроҳ ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар киради. Улар орасида жорий йилнинг январь-февраль ойларида Хитойда коронавирусга қарши миллий кураш доирасида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун тўғридан-тўғри Covid-19’нинг тарқалиш марказига – Уҳан шаҳрига ва Хубэй провинциясининг бошқа шаҳарларига юборилган етакчи клиникаларнинг тажрибали шифокорлари ҳам бор», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Хитойлик шифокорлар билан бирга, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати номидан зарур тиббий буюмлар ва дори-дармонлар воситаларидан иборат гуманитар ёрдам ҳам олиб келинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойлик консультантлар ва тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келди