23:16 / 17.04.2020
2 561

Марказий банк доллар сотиб олишда чеклов ўрнатилганини рад этди

Марказий банк доллар сотиб олишда чеклов ўрнатилганини рад этди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аҳолидан келиб тушаётган саволларга жавоб бермоқда. Берилган саволлардан бири доллар сотиб олишда чекловлар пайдо бўлгани ҳақида бўлди.

– Доллар сотиб олишда чеклов борми? Айтишларича, одамлар банкка келиб доллар учун навбатда туришмоқда. Афтидан, қўлида жамғармаси борлар сўмнинг қадрсизланиши, доллар курси ошиб кетишидан хавотирда. Улар орасида валюта олди-сотдисида чекловлар бўлишидан ҳадиксираётганлар ҳам бор.

– Бугунги кунда жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларидан чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш бўйича ҳеч қандай чекловлар ёки тўсиқлар ўрнатилмаган. Шунингдек, келгусида ҳам жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмайди.

Миллий валюта курси валюта бозорида шаклланадиган талаб ва таклифнинг жорий даражаси асосида ўзгаради. Курснинг қадри ошиши ёки пасайиши иқтисодиётда ва ташқи шароитларда рўй берадиган фундаментал омиллар билан боғлиқ бўлади.

Бугунги кунда миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича банклар томонидан таклиф этилаётган фоиз ставкалари ўртача 20-21 фоиз атрофида шаклланган. АҚШ доллари курсининг йил бошидан 5-6 фоизга ошганлигини инобатга олиб ҳисоблаганда ҳам миллий валютадаги депозитларнинг иқтисодий жиҳатдан афзаллигини кўриш мумкин.

Шу нуқтаи назардан, инфляциянинг келгусида пасайиб бориши шароитида миллий валютадаги депозитлар жозибадорлиги ва улар бўйича ижобий реал фоиз ставкалари сақланиб қолади, – дейилади Марказий банк изоҳида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк доллар сотиб олишда чеклов ўрнатилганини рад этди