
Куни кеча махсус комиссия йирик объектларда қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда давом эттиришга рухсат берди.
Бундай вазиятда қолганларнинг ҳаммаси худди шу шартларга амал қилган ҳолда иш ташкил қила олмайдими, деган савол юзага келади.
Мисол учун, ресторан ва кафелар ҳам санитария қоидаларига кўра ишлаши мумкин-ку, улар ҳам солиқ тўлайди.
Бу мулоҳазаларга Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб бериб, жумладан шундай деди:
“Республика махсус комиссияси ва штабнинг 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига кўра иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларини фаолиятини давом эттириш, йирик қурилиш объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттиришга рухсат берилди. Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши каби вазифалар юкланди.
Бундай ишловчи ходимлар санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда хизмат транспортлари билан таъминланади. Уларнинг назорати учун шахсий жавобгарлик белгиланган.
Агар бошқалар ҳам ўз фаолиятини давом эттирса, аҳолининг гавжумлашиши ортиши ва касалланганлар сони ошишига олиб келиши мумкин.
Ресторан, кафе каби умумий овқатланиш корхоналарига келсак, уларни санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилишига ҳозирда ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бу эса, касаллар сонини ортишига сабаб бўлиб, унинг ташувчиларни аниқлаш, топишни қийинлаштириши мумкин”, дейди Ўринбоева. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар