date
views 2 717

“Карантин пайтида бир кам 70 ёшли бувим китобхонликда бизга ўрнак бўляпти”

“Карантин пайтида бир кам 70 ёшли бувим китобхонликда бизга ўрнак бўляпти”
Соғлик – ярим бойлик, дейди доно халқимиз. Шу боис ҳар бир инсон ўз саломатлиги борасида ҳамиша жиддий эътибор қаратиши керак. Ўзининг саломатлиги бошқаларнинг хавфсизлигига ҳам таъсир этиши мумкин. Бугунги кунда бутун дунёни қамраб олган тождор вирус киши юрагига “ваҳима вируси”нида юқтираётгани сир эмас. Бироқ буюк табиб Ибн Синонинг фикрига кўра, “Ваҳиманинг ўзи бир касалликдир, хотиржамлик ярим соғлиқ, сабр эса шифонинг бошланишидир”. Демак, инсон қалб сокинлигидан, сабрдан қанча узоқ бўлса, турли касалликларга шунчалик яқин юради.

Бугун биз ҳам уйда қолиб, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда оиламиз ва атрофимиздагиларнинг хавфсизлиги учун курашмоқдамиз. Шундай онда мени ҳам қувонтириб, ҳам ҳайратга солаётган бир ҳолат борки, бу ҳам бўлса бир кам 70 ёшни қаршилайдиган бувимнинг тинимсиз китоб ўқишлари. Руҳият тананинг ҳам табиби, ҳам рақиби ҳисобланади. Уни кўпроқ мутолаа билан чиниқтириш керак, дейди улар.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига кўра, бобо-бувиларимиз, умуман олганда 60 ёшдан юқори бўлган инсонларнинг уйдан чиқиши жуда хавфли дея белгиланган вазиятда бувимнинг китобхонлик қилишлари ҳаммамизга ўрнак бўлди. Ташқи муҳитдан қанча чеклов бўлмасин, қанча ундовлар бўлмасин, уйимизда биз ёшларга ўрнак бўлувчи кишилардан сабоқ ола олмасак, бошқаси бефойда. Зеро, қуш уясида кўрганини қилади, дейилган нақл ҳам бежизга айтилмаган.

Бугун кўпчилик китобга қайтяпти. Карантиндан сўнг бошқача дунё бўлишига астойдил ишонаман. Мен 2 кунда бир бадиий асарни қизиқиш билан ўқиб тугатаётган бувимдан ўрнак олдим ва қўлимга китоб олдим. Сиз-чи?

Ситора Йўлчиева,
ЎзЖОКУ талабаси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Карантин пайтида бир кам 70 ёшли бувим китобхонликда бизга ўрнак бўляпти”