20:50 / 19.04.2020
3 103

Ички ишлар вазирлиги карантин даврида маҳкумларнинг озодликка чиқиш муддати масаласига изоҳ берди

Ички ишлар вазирлиги карантин даврида маҳкумларнинг озодликка чиқиш муддати масаласига изоҳ берди
«Дарё» нашрининг хабар беришича, АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов карантин сабабли маҳкумларнинг озодликка чиқариш муддати кечиктирилмаслигини билдирди.

Жумладан, фуқаролар томонидан маҳбусларнинг жазони ўташ муддати тугаган бўлса, карантин сабабли озодликка чиқариш кечиктирилиши, жазо вақтида маҳбус ички тартиб интизомни бузса ёки қандайдир низо келтириб чиқарса, муддати узайтирилиши хусусидаги саволга жавоб бериб ўтилди.

«Улар маҳбус эмас, маҳкум дейилади. Озодликка чиқариш кечиктирилмайди. Суднинг қарори асосида, жазо муддатини ўтаб бўлган маҳкумни озод этишдан олдин, тиббиёт ходимининг тегишли тиббий кўригидан ўтказилиб, зарурий тиббий санитар анжомлари билан таъминлангач, унга озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади», — дейди Ички ишлар вазири матбуот котиби.

Шундан сўнг, маҳкумлар доимий яшаш манзилига етиб бориши учун зарурий пул маблағи билан таъминланиши, карантин даврида, вазиятдан келиб чиқиб, озод этилган шахс яшаш ҳудудига кузатиб қўйилиши мумкинлиги билдирилди. Ушбу шахснинг яшаш жойи бўйича хизмат кўрсатувчи пробация хизмати ходимларига бу ҳақда хабар берилиши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси томонидан 20 апрелга қадар жорий этилган чекловчи тадбирлар (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб 10 майга қадар узайтирилган.

Ўзбекистонда 24 мартдан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган эди. Кейинчалик бу тартиб бир неча бор янада кучайтирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар вазирлиги карантин даврида маҳкумларнинг озодликка чиқиш муддати масаласига изоҳ берди