
19 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтган брифингда аҳолига картошка ва ун маҳсулотларини манзилли равишда етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида хабар берилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов маълумотига асосан, Республика бўйича картошкага бўлган талабнинг кескин ошганлигини ҳисобга олиб, импорт қилинган картошканинг «биринчи қўл» тамойили асосида марказлашган тарзда, манзилли равишда етказиб бериш механизми йўлга қўйилган.
Унинг асосида олиб келинган импорт картошка республика деҳқон бозорлари ҳамда савдо нуқталарига қатъий равишда департамент ходимлари назорати остида етказиб берилиб нархи назоратга олингани айтилди.
Жумладан, карантин даври давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 24 780,4 тонна, Тошкент шаҳар деҳқон бозорлари, савдо тармоқлари ҳамда сайёр савдо шохобчаларига 5 500 тонна картошка етказилгани билдирилди.
Сўнгги кунларда долзарб бўлиб турган яна бир масала — ун маҳсулотларини аҳолига тизимли ва ҳамёнбоп нархда етказиб беришда 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус баёни қабул қилинган.
«Давлат ресурсларидан ажратиладиган ун ҳажмларини биржа савдоларисиз арзон нархда истеъмолчиларга кафолатли етказиб берилиши юзасидан топшириқ олдик ва ижросига киришдик»,— дейди Фарҳод Очилов.
Департамент органлари томонидан ун маҳсулотларини дон корхоналаридан тўғридан-тўғри харид қилувчилар рўйхатига амалда ишламаётган савдо нуқталари, макарон ишлаб чиқарувчилар, новвойхоналар ҳамда биржада нархларни манипуляция қилган субъектларнинг киритилмаслик, шунингдек, асоссиз қиммат нархларда сотиш, ажиотаж талабни вужудга келтиришга қарши қаратилган барча чоралар кўрилиши таъкидланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар