
Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 04.06.2018 йил кунги ижро ҳужжатларига асосан, ундирувчи Чилонзор туман ДСИ фойдасига қарздорлар “Пайвандлашқурилишмонтаж” УК (“Нефтгазмахсусқурилиш УК)нинг 1 млрд. 078 млн. 176 минг сўм ва “Қурилиш изоляцияси” УКсининг 1 млрд. 202 млн. 651 минг сўм, жами 2 млрд. 280 млн. 828 минг сўм миқдоридаги солиқ қарздорлиги ундириш белгиланган.
Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан жорий йилнинг март ойида гаровдаги Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 47-уй манзилидаги кўчмас мулк Электрон-онлайн аукционларида сотувга чиқарилган эди.
Электрон-онлайн аукционлари ташкил этиш маркази давлат унитар корхонасидан келиб тушган 2 млрд. 353 млн. 444 минг сўм пул маблағларидан, қарздор корхоналарнинг жами 2 млрд. 280 млн. 828 минг сўм миқдоридаги солиқ қарздорлиги Чилонзор туман ДСИга 2020 йил 14 апрель куни ўтказиб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар