11:30 / 21.04.2020
2 592

Келгусида хорижга чиқишда коронавирусга чалинмаганлик ҳақида маълумотнома беришнинг имкони йўқлиги айтилди

Келгусида хорижга чиқишда коронавирусга чалинмаганлик ҳақида маълумотнома беришнинг имкони йўқлиги айтилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов келгусида хорижга чиқишда коронавирусга чалинмаганлик ҳақида маълумотнома берилмаслигини айтди. Бу ҳақда у Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтган брифинг чоғида изоҳ берган.

Фуқаролар томонидан «Сўнгги пайтлардаги вазиятни инобатга олган ҳолда, эндиликда йил давомида Ўзбекистондан бошқа мамлакатга чиқишда коронавирус билан касалланмаганлик ҳақида маълумотнома талаб этиладими? Қатнаш ва учишга барибир тўғри келади, бусиз бизнес йилига кетма-кет иккинчи марта ўлади. Ҳозирнинг ўзидаёқ Emirates компанияси шундай маълумотнома сўрамоқда. Ўзбекистонда вирусга тест топшириб, ана шундай маълумотнома олиш режалаштирилмоқдами ва қачонга режа қилинмоқда?», — деган савол келиб тушган.

Оқилов бунга жавобан инсоннинг коронавирус билан касалланмаганлиги ҳақида маълумотнома беришнинг имкони йўқлигини билдирган. Шунингдек, ўтказилган таҳлил жавоби қайси муддатгача амал қилиши катта сўроқ остидалигини ҳам маълум қилган.

«Ҳозирда бир қатор хусусий шифохоналарга ҳам коронавирус инфекцияси учун таҳлил ўтказишга рухса бериш масаласи кўриб чиқилмоқда», — дея такрорлаб ўтган.

Аввалроқ Ўзбекистонда аҳоли ёппасига коронавирусга тест қилинмаслиги, бу имконсиз ва мақсадга мувофиқ эмаслиги, ҳар бир тест тизими ўтказилганидан кейингина ўзини оқлаши кераклиги, иқтисодий жиҳатдан ҳам бефойда бўлмаслиги зарурлиги айтилган. Шунингдек, хориждан келганига бир ой бўлган фуқаролар карантинга мажбурий тартибда жойлаштирилмаслиги ҳақида ҳам маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни Ўзбекистонда карантин даври учун янги тартиблар эълон қилинган бўлиб, унда нодавлат тиббиёт ташкилотларига шартнома асосида 2020 йил 1 сентябрга қадар коронавирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилиши хабар қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Келгусида хорижга чиқишда коронавирусга чалинмаганлик ҳақида маълумотнома беришнинг имкони йўқлиги айтилди