
Коронавирусга чалинган беморлар ўртача 10—15 кунда, оғир ҳолларда бир ой давомида тузалиши айтилди. Тузалгандан сўнг, беморлар билан яна 14 кун давомида реабилитация ишлари олиб борилади.
Бу ҳақда 21 апрель куни АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилган.
Оқилов, шунингдек, карантинга олинган фуқароларнинг карантиндан чиқариш муддатлари чўзилиб кетаётганлиги борасида саволга ҳам изоҳ бериб ўтган.
Карантиндан чиқариш қоидаларига асосан 14 кунда лаборатория натижалари манфий бўлса, карантиндаги шахслар чиқарилиши, агар лаборатория натижалари мусбат бўлса карантин давом этиши таъкидлаб ўтилди. Вирусни «тарқатаётган» одамларнинг карантиндан чиқарилиши мумкин эмаслиги алоҳида қўшимча қилинди.
Эслатиб ўтамиз, штаб аъзоси аввалроқ Тошкент шаҳридаги хусусий меҳмонхоналарда ташкил қилинган карантин ҳудудларида кимлар сақланишини маълум қилган эди. Шу билан бирга, бир карантин хонасида яшайдиган 3-4 киши орасида вирус аниқланса, бошқалар учун ҳам карантин муддати узайтирилиши айтилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар