08:17 / 23.04.2020
2 980

Бойсунда “Nexia” ҳайдовчиси чўпон ва унинг подасини уриб юборди

Бойсунда “Nexia” ҳайдовчиси чўпон ва унинг подасини уриб юборди
Сурхондарё. 2020 йилнинг 21 апрель куни соат 02:00 да ҳайдовчи 23 ёшли С.П. “Nexia” русумли автомашинасида Бойсун тумани “Темирдарвоза” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 39 автомобиль йўлининг 1334-километрида “Термиз-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб бориб, ушбу йўналиш бўйича қўйларни ҳайдаб кетаётган пиёда 28 ёшли А.Қ., ни ва унга тегишли бўлган 21 бош қўйларни ҳамда 10 бош қўзиларини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида А.Қ. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИБ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ҳолат юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бойсунда “Nexia” ҳайдовчиси чўпон ва унинг подасини уриб юборди