15:58 / 23.04.2020
2 473

Алишер Шодмонов: «Ҳар эҳтимолга қарши яна 16 минг бемор учун заҳира ўрни яратилди»

Алишер Шодмонов: «Ҳар эҳтимолга қарши яна 16 минг бемор учун заҳира ўрни яратилди»
Халқаро пресс-клубда коронавирус пандемияси бўйича навбатдаги сессия бошланди.
Унда иштирок этаётган Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга кўра, касалликдан даволанаётганлар ҳам, касалликда гумон қилинганлар ҳам, карантинда сақланаётганлар учун харажатлар давлат бюджетидан қопланмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган ўрта аҳволдаги ҳар бемор учун 32 миллион сўмдан маблағ сарф қилинмоқда.

Оғир аҳволдаги, жонлантириш бўлимида ётган ҳар бир беморларга ўртача 64 миллион сўм, карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бири учун 14 кунлик карантинда даври учун 2,4 миллион сўмдан, коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга олинган ҳар бир бемор тикланиши учун 2,8 миллион сўмдан сарфланмоқда.

Вазир шунингдек, ҳар эҳтимолга қарши беморлар учун 16 минг ўрин ва 20 минг беморга етадиган дори-дармон заҳираси яратиб қўйилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда мухбиримиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Шодмонов: «Ҳар эҳтимолга қарши яна 16 минг бемор учун заҳира ўрни яратилди»