
Солиқ имтиёзи фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида, шунингдек, кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Бу ҳақда 24 апрель куни АОКАдаги штабда ўтказилган брифингда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров айтиб ўтди.
Қўмита вакилининг маълум қилишича, янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан, айрим солиқ имтиёзларини белгилаш Президентнинг қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.
«Шунга асосан, тадбиркорлик субъектлари учун хайрия, эҳсонни амалга оширишда назарда тутилаётган солиқ имтиёзлари — улар қайси солиқ турлари бўйича берилиши ҳамда уларни қўллаш шартлари юзасидан Президент қарори қабул қилинганидан кейин навбатдаги брифинг чиқишларда қўшимча маълумотлар берилади», — деди Музаффар Юсуф Назаров. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар