date
views 2 318

Карантинли кунларда МИБ эҳтиёжманд оилаларга бепарво эмас

Карантинли кунларда МИБ эҳтиёжманд оилаларга бепарво эмас
Мамлакатимизда коронавирус эпидемияси туфайли эълон қилинган карантинли кунлар моддий эҳтиёжманд оилаларга айниқса оғир синовли кунларни туҳфа қилмоқда. Бироқ, юртимизда саҳоватпеша инсонлар бор эканки, ҳеч бир оилани “муҳтож” атамаси билан аташ миллатимиз учун уят ҳисобланади.

Бу жараёнда Мажбурий ижро бюроси органлари ходимлари ҳам бепарволик билан қараётганликлари йўқ.
Жумладан, Фарғонада Бюро органлари ходимлари кўчама-кўча юриб аҳолидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларини тўлашни талаб қилаётганликлари йўқ, аксинча жойларда коммунал тўловларни тўлаш тугул, кунлик озиқ-овқати масаласини ҳал қила олмаётган муҳтож оилаларни аниқлаб уларга моддий ва маънавий кўмак бериш йўлини тутмоқдалар.

Хусусан, Бюронинг Фарғона вилояти органлари томонидан ўтган даврда 483 та муҳтож оилаларнинг 99 млн. 409,1 минг сўмлик моддий масалалари ҳал этилган бўлиб, шундан 152 та оиланинг 37 млн. 355 минг сўмлик электр, 103 та оиланинг 27 млн. 474,1 минг сўмлик, 82 та оиланинг 8 млн. 187 минг сўмлик маиший чиқиндидан бўлган қарзлари ҳомийлик асосида бартараф этилган бўлса, 146 та оилага 26 млн. 393 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.

Масалан, шу кунларда Ўзбекистон туманида 7 та муҳтож оилалар томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун 1 млн. 245,0 минг сўмлик тўлай олмаётганликлари аниқланиб, ушбу қарзлар нафақат ҳомийлик ёрдамида бартараф этилди. Балки, ушбу эҳтиёжманд оилаларга бўлим томонидан умумий қиймати 2 млн. сўмлик махсус озиқ-овқат маҳсулотлари беминнат етказиб берилди.

Ўзбекистон тумани, Элаш қишлоғида яшовчи кам таъминланган З.Эргашевани Мажбурий ижро бюроси томонидан 150 минг сўмлик табиий газдан қарзи тўлаб берилиб, бунинг устига унга озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳомийлик ёрдами кўрсатилганидан ўзининг кўз ёшларини тия олмади ва узундан-узоқ дуо қилди.
Ҳозирги синовли кунларда дуога очилган қўллар оғир кунларда тез кунларда ортда қолиб, ёруғ кунларга етиб олишимизга хизмат қилади, дейилса муболаға бўлмас.

Бешариқда эса ўнлаб хонадонлар қаторида туманнинг Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи Ж.Ботированинг борига қаноат қилиб, ҳаттоки 1197 рақамга қўнғироқ қилишни ўзига уят деб ҳисоблаган, аслида эҳтиёжманд бўлган оилага Бюро ходимларининг бир қоп ун, гўшт, шакар, ёғ ва бошқа маҳсулотлар билан ташриф буюрганликлари кутилмаган ҳол бўлган бўлса, Қорақўйли қишлоғида яшовчи кекса отахон А.Тошматовнинг уйига давлат инспекторининг ташрифи сабабли пенсия пулидан электр энергияси қарзи учун тўламоқчи бўлган 300 минг сўм нақд пуллар унинг ўзига қайтариб берилиб, қарздорлиги ҳомийлик асосида тўлаб берилганлиги унинг учун “ҳақиқий совға” бўлди дейиш мумкин.

Ёки, Бувайдада шахсан бўлим бошлиғи томонидан савоб умидида туманнинг Яшнаробод маҳалласида яшовчи рўзғорини амал-тақал қилиб келаётган З.Набиеванинг ўтган йилдан буён тўпланиб келган табиий газдан 1 млн. 120 минг сўмлик қарзи тўлаб берилганлиги таҳсинга лойиқ.
Карантинли кунларда Фарғонада МИБ ходимлари томонидан бундай хайрли тадбирлар бир кун ҳам тўхтамайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантинли кунларда МИБ эҳтиёжманд оилаларга бепарво эмас