16:45 / 26.04.2020
2 853

Коронавирусдан тузалганлар сони яна кўпайди

Коронавирусдан тузалганлар сони яна кўпайди
Бугун 26 апрель куни Бухоро вилоятидан бир йўла 50 нафар бемор тўлиқ соғайди. Беморларнинг 23 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан, 27 нафари эса вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказидан чиқишди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 44 нафари Россиядан, 6 нафари эса Туркиядан чартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, ихтисослашган шифохонага жойлаштирилган. Улардан 43 нафари эркак, 7 нафари аёл. Беморларнинг 9 нафари Самарқанд вилоятидан, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан 8 нафардан, 5 нафари Андижон вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан 4 нафардан, 3 нафар Тошкент шаҳридан бўлса, Хоразм, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшли қизалоқ.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 210 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 260 нафарга етди. Юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича Тошкент шаҳридан кейин энг юқори кўрсаткич Бухоро вилоятидан қайд этилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 757 нафарни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан тузалганлар сони яна кўпайди