17:10 / 26.04.2020
3 094

Тошкентда коронавирусдан тузалган 6 бемор ҳақида маълумот берилди

Тошкентда коронавирусдан тузалган 6 бемор ҳақида маълумот берилди
Бироз вақт муқаддам Бухорода 50 нафар коронавирусга чалинган юртдошларимиз тузалгани ҳақида хабар берилган эди. Тошкентда ҳам 6 бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 5 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан эса 1 бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан бўлса, қолган 3 нафари эса Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятидан. Улардан 2 нафари Москва – Тошкент йўналишида чартер рейс орқали келишган. Қолган 3 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 4 нафари эркак, 1 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёшда. Ушбу клиникада шу пайтга қадар 70 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 75 нафарга етди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайган 42 ёшли бемор (эркак) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Мазкур клиникада шу пайтга қадар 49 нафар бемор соғайган.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 763 нафарга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда коронавирусдан тузалган 6 бемор ҳақида маълумот берилди