17:45 / 26.04.2020
3 003

Шаҳрисабзда ҳайдовчи ИИБ ходимини ўз машинасида судраб кетди

Шаҳрисабзда ҳайдовчи ИИБ ходимини ўз машинасида судраб кетди
2020 йил 22 апрель куни Шаҳрисабз шаҳар маъмурий суди биносида 1987-йилда туғилган М.Суяровнинг хатти-ҳаракати юзасидан суд бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Nasafnews” манбаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2020 йил 22 апрель куни соат 11:00 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида М.Суяров "Матиз" русумли “70/У 162 КА” давлат рақамли автомашинасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган.

Шу ерда хизмат вазифасини бажариб турган профилактика инспектори Ж.Турдиевга ҳужжатларини тақдим қилмасдан уни ўз автомашинасида 50 метр масофагача тортиб кетган.

ИИБ ходими М.Суяровнинг хатти-ҳаракати юзасидан қонуний чора кўришни сўради.
Аниқланишича, М. Суяров карантин қоидаларига амал қилмай, белгиланган тартиб қоидаларини бузиб, ички ишлар ходимига қўпол муносабатда бўлган.

Бу ҳам етмагандек, ундан ҳужжатларни сўраган Ж. Турдиевни машина эшикларини ёпмай судраб қочиб кетишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига асосан ҳуқуқбузарга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳрисабзда ҳайдовчи ИИБ ходимини ўз машинасида судраб кетди