
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганларнинг яна бир гуруҳи соғайгани тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тўлиқ соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
«Соғайган беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Бухоро вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Ушбу клиникада айни пайтга қадар 110 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 122 нафарга етди.
Бугун жами 103 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда шу вақтгача соғайганлар сони 892 нафарга етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар