date
views 10 375

“Қўшни аёллар жанжали”: Судда улар бир-бирларини кечиришди

“Қўшни аёллар жанжали”: Судда улар бир-бирларини кечиришди
2020 йил 17 апрель куни соат 11:00 лар чамасида Қува тумани марказидаги кўп қаватли биноларда истиқомат қилувчи Санобар Ғофурова ҳамда Тошпўлатова Наргиза бир-бирлари билан кўп қаватли уйнинг подездларини болалари ўйнаб, ифлос қилганлик юзасидан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини ҳақорат қилиб, тан жароҳати етказишади.

Ушбу иш бўйича суриштирув ҳаракатлари ўтказилиб, иш судга ошади ҳамда ҳуқуқбузарлик иши 2020 йил 27 апрель куни Қува туман маъмурий судида кўриб чиқилди.

Судда, хар икки ҳуқуқбузарларнинг хеч қаерда ишламаётганликлари, кунлик ишга чиқиб тирикчилик қилиб келаётганликларини, карантин даврида эса кунлик ишга ҳам чиқмасдан уйда ўтиришганликларини, шароитлари қийинлигини, рамазон ойида бир-бирларини кечириб, бошқа бу каби ҳолатларни қилмасликларини айтиб судда ваъда берди.

Суд, ҳар икки ҳуқуқбузарнинг оилавий шароитини тушунган ҳолда ва бир-бирларини кечириб, бу каби ҳолатлар бошқа содир қилмаслигини эътиборга олиб, ўзининг инсонпарварлик принципидан келиб чиққан ҳолда уларни жарима жазосидан озод қилди.

Қува туман маъмурий
суди судьяси: А.Жумаев
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Қўшни аёллар жанжали”: Судда улар бир-бирларини кечиришди