15:10 / 28.04.2020
3 271

Хитойдан товар буюртма қилса бўладими?

Хитойдан товар буюртма қилса бўладими?
Фото: AFP
Хитойда ишлар қайта тиклангани сабабли интернет орқали товар буюртма қилинса, Ўзбекистонга киритиладими, божхонадан ўтказиладими?
Ушбу савол юзасидан Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирокидаги брифингда маълумот берилди.
Унга кўра, фақатгина “Ўзбекистон почтаси” АЖ орқали Хитойдан жўнатмаларни қабул қилиш мумкин.

Жаҳон миқёсида тарқалиш географияси тобора кенгайиб бораётган коронавирус инфекциясини республикамизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб Хитой Халқ Республикасидан кириб келувчи барча турдаги почта ва куръерлик жўнатмаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилган эди.

Бироқ 2020 йил 27 февралдан бошлаб Хитой Халқ Республикасидан фақатгина “Ўзбекистон почтаси” АЖ орқали кириб келаётган жўнатмаларни қабул қилишга рухсат этилган
”, дея Фарҳод Олимжоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Брифинг давомида қўмита вакили хориждан олиб келишда божхона тўлови бўйича имтиёзга эга бўлган товарларнинг айримларини санаб ўтди.

Хусусан, озуқабоп экинлар етиштирувчилар, шунингдек томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан олиб кириладиган, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хом ашёлар божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилган.

Ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (самосваллардан ташқари) божхона тўловларига (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тортилмайди.

Технологик асбоб-ускуналарга нисбатан қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан имтиёзлар назарда тутилган.

Уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно) озод этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойдан товар буюртма қилса бўладими?