
Президент Шавкат Мирзиёев 28 апрель куни Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларида бўлиб, ҳудудда 27 апрель куни кузатилган табиий офат оқибатларини кўздан кечирди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.
«Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Олот туманида фаоллар, қурувчилар ва аҳоли билан учрашув ўтказмоқда», — дея маълум қилинди «Янгиликлар» дастурининг соат 17:00 да эфирга чиққан сонида.
— Shukhrat (@bankir2102) April 28, 2020
Аввалроқ Президент матбуот хизмати Президент Шавкат Мирзиёев табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида Бухорога жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, вилоятда 27 апрель куни кузатилган ёмғир аралаш кучли шамол оқибатида камида 41 киши тан жароҳати олган, бир киши ҳалок бўлган, юзлаб автомобиллар, минглаб бино ва иншоотлар, ўн минглаб дарахтларга зарар етган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар