11:57 / 29.04.2020
1 990

МИБ 35 нафар кам таъминланганларнинг қарзини ҳомийлар орқали тўлаб берди

МИБ 35 нафар кам таъминланганларнинг қарзини ҳомийлар орқали тўлаб берди
Бугунги синовли кунларда Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилаётган тарғибот ва профилактика тадбирларидан тўғри хулоса чиқараётган тадбиркорларимиз, ташкилот ва корхоналардан ҳомийлик кўрсатиш ташаббуси билан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси туман бўлимларининг ҳисоб рақамларига хайрия сифатида ахолининг камхарж катламига табиий ресурслардан ҳосил бўлган қарздорликни тўлаш имкони чекланган оилаларга ёрдам кўрсатиш учун пул маблағлари келиб тушмоқда.

Жумладан куни-кеча МИБ Миробод туман бўлими ҳисоб рақамига "POLARIS BUSINEES" хусусий корхонасидан 3 млн сўм, шунингдек, туманда жойлашган "93-МАХСУС ТРЕСТ" АЖ томонидан 10 млн. сўм пул маблағлари ўтказиб берилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида, жами 13 млн. сўм миқдоридаги ҳомийлик пул маблағлари туманда истиқомат қилаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд 35 нафар оиланинг табиий газ ва электр энергиясидан бўлган қарздорликлари учун тўлаб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ 35 нафар кам таъминланганларнинг қарзини ҳомийлар орқали тўлаб берди