15:49 / 29.04.2020
2 397

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона ва Бухоро вилоятларида коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳи соғайгани тўғрисида маълумот берди. Эндиликда Ўзбекистонда касалликдан тузалганлар сони 1005 нафарга етди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор тузалиб чиққан. Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг иккиси ҳам эркак, бири (65 ёшда) Самарқанд вилоятидан бўлиб, Туркиядан келган, иккинчиси (54 ёшда) фарғоналик, Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган.

Вилоятда шу пайтга қадар 59 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.

Бухоро вилоятида ҳам коронавирусга чалинган навбатдаги 11 нафар бемор тўлиқ соғайди. Тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган.

Уларнинг барчаси эркак бўлиб, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан 2 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 289 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 300 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1005 нафарни ташкил этмоқда. Айни вақтда 942 киши шифохоналарда қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони мингдан ошди