20:59 / 29.04.2020
4 717

Самарқандда ёғаётган кучли дўл ва ёмғир сабаб сув тошқини юзага келди (видео)

Самарқандда ёғаётган кучли дўл ва ёмғир сабаб сув тошқини юзага келди (видео)
Айни пайтда Самарқанд вилоятида кучли дўл ва ёмғир ёғмоқда. Бунинг натижасида аҳоли истиқомат қиладиган кўчалар ва марказий кўчаларда сув тошқиги юзага келган. Ижтимоий тармоқларда айни пайтдаги ҳолат акс этган видеолар тарқала бошлади.

Таъкидланишича, бугун, 29 апрель куни, Самарқанд шаҳри ва Булунғур туманида ёғган ёмғир сабабли сув тошқини юзага келган ва йўлларда ноқулайликларни келтириб чиқарган.

Видеоларда шаҳарнинг Роҳат қўрғонида жойлашган маҳаллалардаги сув тошқини ҳамда М-37 Тошкент—Самарқанд магистрал йўлининг Булунғур туманидан ўтувчи қисмида юзага келган катта тошқинни кўриш мумкин.



Ҳозирча, ҳолат бўйича кўрилаётган чора ва етказилган зарар юзасидан расмий хабар эълон қилингани йўқ. Бироқ ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати айни дақиқаларда республикамизнинг айрим ҳудудларида шамол бўлиб, кучли ёмғир ёғиш ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилиб, фуқароларни огоҳликка чақирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ёғаётган кучли дўл ва ёмғир сабаб сув тошқини юзага келди (видео)