22:38 / 29.04.2020
2 454

Жайрон овлаганларнинг милтиқ ва мотоцикли мусодара қилинди, жарима ва озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Жайрон овлаганларнинг  милтиқ ва мотоцикли мусодара қилинди, жарима ва озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Фото: Навоий вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Навоий вилоятининг Томди туманида яшовчи фуқаролар З.А. ҳамда А.А. «Қизил китоб»га киритилган 2 бош жайрон (кийик) ҳамда 3 бош ёввойи қуёнларни ноқонуний равишда овлашган.

Бу ҳолат вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан 2019 йил куз мавсумида Томди тумани чўл ҳудудида амалга оширилган тезкор рейд тадбирлари давомида аниқланган.

Табиатга қирон келтирган овчиларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Томди тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 15 апрель куни жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлисида судланувчилар А.З ва А.А. нинг суд иши бўлиб ўтди.

Суд ҳукмига кўра, етказилган зарар бўйича Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига жавобгарлардан 68 млн 907 минг сўм ундириш лозим деб топилди. Овда фойдаланилган мотоцикл ва ов қуроли давлат ҳисобига мусодара қилинди ҳамда 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жайрон овлаганларнинг милтиқ ва мотоцикли мусодара қилинди, жарима ва озодликни чеклаш жазоси тайинланди