00:23 / 30.04.2020
2 387

Президент: «Коронавирус пандемияси кўп масалалардаги хатоларни, жумладан, деҳқон бозорларидаги камчиликларни яққол кўрсатди»

Президент: «Коронавирус пандемияси кўп масалалардаги хатоларни, жумладан, деҳқон бозорларидаги камчиликларни яққол кўрсатди»
Шавкат Мирзиёев раислигида 29 апрель, чоршанба куни, пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди, дея хабар берган Президент матбуот хизмати.

Йиғилишда маҳсулот етиштиришни ошириш, стратегик захираларни шакллантириш масалалари билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлашни кўпайтириш ҳам муҳокама қилинган.

Хусусан, сут маҳсулотлари импорти ҳажми 70 миллион доллардан ошгани, Ўзбекистонда тўлиқ ишлаб чиқариш имкони бўлган майонез, томат, консерваланган маккажўхори ва нўхат ҳам четдан келтирилаётгани кўрсатиб ўтилди. Сутни қайта ишлаш даражаси Хоразм, Наманган, Сурхондарё вилоятларида 10 фоизга ҳам етмаслиги танқидий қайд этилди.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компаниясига импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қайта ишланган мева экспорти ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, ички истеъмол талабидан ортиқча мева-сабзавотларни нобуд қилмай, ташқи бозорларга сотиш бўйича топшириқлар берилди.

Коронавирус пандемияси кўп масалалардаги хатоларни, жумладан, деҳқон бозорларидаги камчиликларни яққол кўрсатди. Шу боис ҳозиргача бўлган стандартларни қайта кўриб чиқиш, деҳқон бозорларида давлат иштироки талабини бекор қилиб, хусусий сектор иштирокида замонавий деҳқон бозорлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Стратегик захираларни шакллантириш борасида ҳам жиддий камчиликлар борлиги маълум бўлди. Масалан, 6 турдаги маҳсулот бўйича захира шакллантирилмаган. Буғдой эса, аксинча, заруратга нисбатан 5 баробар кўп ғамланган.

Шу боис Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига стратегик захиралар номенклатураси ва ҳажмларини танқидий кўриб чиқиб, бу борада янги тизим яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан агросаноат тармоғи раҳбарлари ва ҳокимларнинг ҳисоботи эшитилди, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Коронавирус пандемияси кўп масалалардаги хатоларни, жумладан, деҳқон бозорларидаги камчиликларни яққол кўрсатди»