15:45 / 30.04.2020
3 850

Бозорда қўш велосипед бошқарган шахс қамоққа олинди

Бозорда қўш велосипед бошқарган шахс қамоққа олинди
Фото: Postda
2020 йил 26 апрель куни соат 11:00 ларда Қува туманида яшовчи 2001 йилда туғилган Шералиев Озодбек Қува тумани марказидаги деҳқон бозорида иккита вилосипедни кўпчилик ичида бошқариб, хайдаб боради.

Буни кўрган ИИБ ходими ундан унга тегишли бўлган велосипедлардан тушиб, етаклаб юришини, бозор ҳудудида ва карантин даврида велосипед бошқариш мумкин эмаслигини тушунтирганда у ИИБ ходими билан жанжаллашиб, хохлаган тартибда ва хохлаган жойида бошқаришини айтиб, ҳуқуқбузарлик содир қилади. Унга нисбатан ИИБ ҳодимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилиб, маъмурий иш Қува туман маъмурий судига юборилади.

28.04.2020 йил куни Қува туман маъмурий суди томонидан ҳуқуқбузар О.Шералиевга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилиб, унга карантин қоидаларини бузганлик ва майда безорилик ҳамда ИИБ ходимини қонуний талабини бажармаганлиги учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.

Қува туман маъмурий
суди судьяси: А.Жумаев

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бозорда қўш велосипед бошқарган шахс қамоққа олинди

Жамият янгиликлари