date
views 3 671

Ўқув марказлари фаолияти тикланишини махсус комиссия ҳал қилади

Ўқув марказлари фаолияти тикланишини махсус комиссия ҳал қилади
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мамлакатда карантин чекловлари юмшатилиши ўқув марказлари фаолиятини давом эттиришига асос бўлмаслиги ҳақида маълум қилди.

«Маълумки, юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин эълон қилиниб мамлакатимиздаги давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида фаолият тўхтатилган.

Шунинг учун Республика махсус комиссиясининг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёнларини давом эттириш бўйича тегишли қарори қабул қилингандан сўнг ўқув марказларида таълим жараёнларини ташкил этиш мумкин бўлади
», дейилади Таълим инспекцияси хабарида.

Таълим инспекцияси ўқув марказларига карантин даврида ўқув марказларига ўз курс қатновчиларига масофавий шаклда таълим бериб боришни тавсия қилган.

Бундан ташқари, инспекция уй шароитида 3-4 нафар болага дарс ўтиш ҳам карантин қоидаларига зид эканлиги ҳақида огоҳлантириб, бу каби усуллардан фойдаланмасликка чақирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқув марказлари фаолияти тикланишини махсус комиссия ҳал қилади