Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хоразм, Фарғона, Андижон ва Самарқандда коронавирус беморларининг навбатдаги гуруҳлари соғайгани ҳақида хабар берди.
«Шу соатларда бир йўла тўртта вилоятда: Хоразмда 14 нафар, Фарғонада 12 нафар, Андижонда 3 нафар ҳамда Самарқандда 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Эндиликда Хоразмда шу вақтгача тўлиқ соғайганлар сони 135 нафарга етди. Шунингдек, Фарғонада 73 нафар, Самарқандда 22 нафар, Андижонда 109 нафар соғайган.
Бугун турли ҳудудларда жами 79 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1212 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2075тага етган, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 854 нафар бемор даволанмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди
Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди
Покистонда номаълум қуролли шахслар 7 кишини отиб ўлдирди