12:31 / 02.05.2020
2 242

Наманган вилоятида 17 нафар бемор соғайди

Наманган вилоятида 17 нафар бемор соғайди
Наманган вилоятида 17 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, шифо топганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Улардан 8 нафари эркак, 9 нафари аёллар. Беморларнинг барчаси Наманган вилоятидан (7 нафари Наманган шаҳридан, 5 – Уйчи туманидан, 4 – Наманган туманидан, 1 нафари эса Янгиқўрғон туманидан). Улар орасида энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 6 ёшда.

Наманган вилояти бўйича шу пайтга қадар 72 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 89 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1229 нафарни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган вилоятида 17 нафар бемор соғайди