10:25 / 03.05.2020
2 877

Бухорода жарима майдонига жойлаштирилган автомобилни чиқариб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Бухорода жарима майдонига жойлаштирилган автомобилни чиқариб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Фото: Бухоро вилоят ИИБ
Бухорода карантин пайтида жарима майдонига жойлаштирилган автомобилни чиқариб бериши эвазига пул талаб қилган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Р.З. карантин даврида жияни С.А.га тегишли Matiz’ни рухсатномасиз бошқариб, эпидемия қоидаларини бузган ва автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

Жорий йилнинг 25 апрель куни Р.З. ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Бухоро вилояти бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, 34 ёшли фуқаро Г.А. шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бермоқчилигини, эвазига 400 минг сўм «хизмат ҳақи» ҳамда жарима учун 2 миллион 230 минг сўм сўраётганини билдирган.

Тезкор тадбир пайтида Р.З. дан 2 миллион 630 минг сўм пулни олиб, Spark автомашинасида кетишга уринган Г.А. жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Бухоро шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сонли ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан Г.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» банди ва 28-модда (Жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода жарима майдонига жойлаштирилган автомобилни чиқариб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди