
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ишчи-ходимлар, спортчилар ва тренерлар Сардоба фожиасида жабр кўрган оилаларга ёрдам акциясини бошлашди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан юборилган ҳомийлик кўмаги Гулистон олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси ётоқхоналарига вақтинчалик эвакуация қилинган юртдошларимизга етказиб берилди.

Улар томонидан тўпланган буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кийим-кечаклар, гигиеник воситалар, кир ювиш машиналари, спорт кийимлари ва жиҳозларидан иборат “Саховат карвони” кеча, 2 май куни Сирдарё вилоятига етказиб берилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан юборилган ҳомийлик кўмаги Гулистон олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси (Футбол маҳорати мактаби) ётоқхоналарига вақтинчалик эвакуация қилинган юртдошларимизга етказиб берилди.

Шунингдек, бу ерга жойлаштирилган фожиадан жабр чеккан юртдошларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни руҳий қўллаб-қувватлаш мақсадида стол тенниси, шахмат-шашка спорт турлари бўйича бир қатор мусобақалар ҳам ташкил этилмоқда.

Бугун, 3 май куни ҳам Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг “Саховат” акцияси доирасида Тошкент шаҳрида йиғилган рўзғор буюмлари, иссиқ кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, мактаб ўқувчилари учун бадиий китоблар ҳамда ўқув қуроллари ва бошқа турдаги маҳсулотлардан ташкил топган иккинчи “Саховат карвони” Сирдарё вилоятига жўнатилди.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида тўғони 1 май тонгида бузилиб, сув тошиб чиққан эди. 3 май ҳолатига кўра қутқарувчилар томонидан 300дан ошиқ киши тошқин оқибатларидан қутқарилган.

Авария оқибатида келиб чиққан сув тошқинларидан сўнг 70 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган, камида 56 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар