date
views 4 891

Айримлар Рамазон ойида рўзани бошида 3 кун, ўртасида 3 кун ва охирида 3 кун тутади. Бу қанчалик тўғри?

Айримлар Рамазон ойида рўзани бошида 3 кун, ўртасида 3 кун ва охирида 3 кун тутади. Бу қанчалик тўғри?
Фото: Pixabay
Баъзи инсонлар Рамазон ойида рўзани бошида 3 кун, ўртасида 3 кун ва охирида 3 кун тутади. Бу қанчалик тўғри? Ўзбекистон Мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов ушбу саволга жавоб беради.

«Халқимиз орасида Рамазон ойида рўзани бошида 3 кун, ўртасида 3 кун ва охирида 3 кун тутса бўлади, деган гап бор. Аслида бу нотўғри тушунча. Бу динимизнинг асл моҳиятига, рўзанинг фарз қилинишига, Қуръони каримда Аллоҳ таоло буюрган буйруғига зид гап ҳисобланади. Буни гапиришдан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки Рамазонни буюрган зот Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло уни бир ой тутишни буюрган. Шунинг учун Рамазон ойида тўлиқ 30 кун рўза тутиш лозим ҳисобланади», — дейди Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Айримлар Рамазон ойида рўзани бошида 3 кун, ўртасида 3 кун ва охирида 3 кун тутади. Бу қанчалик тўғри?