date
views 2 645

Жиззахга эвакуация қилинганларнинг 900 нафари уйларига қайтарилди (фото)

Жиззахга эвакуация қилинганларнинг 900 нафари уйларига қайтарилди (фото)
Сирдарё вилоятидаги сув тошқинидан кейин Жиззах вилоятининг Дўстлик туманига вақтинча жойлаштирилган 900 нафарга яқин киши ўз уйларига қайтарилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Дўстлик туманига жойлаштирилган Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Фарғона қишлоғи ҳамда «Гулзор» маҳалласидан 500 нафарга яқин, Сардоба тумани «Отаюрт» ва «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 372 нафар фуқаро бехатар бўлгани сабабли Дўстлик туман ИИБ ходимлари кузатувида ўз уйларига қайтарилди», дейилади хабарда.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахга эвакуация қилинганларнинг 900 нафари уйларига қайтарилди (фото)