22:44 / 03.05.2020
3 187

Бойсунда йўлнинг хавфли бурилиш қисмида юк машинаси бетон тўсиққа урилди

Бойсунда йўлнинг хавфли бурилиш қисмида юк машинаси бетон тўсиққа урилди
Фото: ЙҲХББ
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 1 май, жума куни, одам ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 17:00 ларда Тошкент—Термиз М-39 автомобиль йўлининг 1322-километрида юз берган. 1990 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги Volvo FH12 42T юк машинаси йўлнинг хавфли бурилиш қисмини англатувчи йўл белгиси ўрнатилганлигига қарамасдан тезликни меъёридан оширган. Бурилиш қисмида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.

Фото: ЙҲХББ
Ж.Б. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Фото: ЙҲХББ
Мазкур ЙТҲ юзасидан Бойсун тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бойсунда йўлнинг хавфли бурилиш қисмида юк машинаси бетон тўсиққа урилди