date

МИБ фаолиятидан: Самарқанддаги ҳомий ташкилотлар эҳтиёжмандларни қўлламоқда

МИБ фаолиятидан: Самарқанддаги ҳомий ташкилотлар эҳтиёжмандларни қўлламоқда
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан бугунги синовли кунларда аҳолимизнинг эҳтиёжманд қисмига моддий кўмак кўрсатиш борасида эзгу ташаббусларни илгари сурилмоқда. Кам таъминланган оилаларнинг электр энергияси, табиий газдан бўлган қарздорликларини тўлаб берилиши, турли ижро варақаларига асосан қўлланилган жарималарни бартараф этилиши шулар жумласидандир.

Карантин даврида Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан бу масалада инсонпарварлик тамойили асосида ёндашилмоқда.

Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари ва тушунтиришлар ишлари маҳсулида ушбу мақсадларга Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Самарқанд Техмак Мато” қўшма корхонаси томонидан 10 млн. сўм, “Сино эко пласт” МЧЖ томонидан 5 млн. сўм ва “ELXOLDING” ИИЧБ томонидан 1 млн. 277 минг сўм маблағ ўтказиб берилди.

Ушбу маблағ қарздорликни тўлаш имкониятига эга бўлмаган фуқароларимизнинг қарздорлигини қоплашга йўналтирилди. Бу борадаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » МИБ фаолиятидан: Самарқанддаги ҳомий ташкилотлар эҳтиёжмандларни қўлламоқда