18:06 / 04.05.2020
3 268

Сардобада Миллий гвардиянинг икки ходимини сув оқизиб кетган

Сардобада Миллий гвардиянинг икки ходимини сув оқизиб кетган
1 май куни «Сардоба» сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суяров Хусниддин

Маълум қилинишича, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлгани тасдиқланган.

«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан мардлик намунасини кўрсатиб, ўз хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолган сержант Суяровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», дейилади расмий хабарда.

Ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сардобада Миллий гвардиянинг икки ходимини сув оқизиб кетган