
Мажбурий ижро Бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор “PSM GROUP” корхонасидан ундирувчи “OMAK-NUR-BIZNES” масъулияти чекланган жамият фойдасига 299 млн. 586 минг сўм миқдорида қарз ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд. Мазкур ижро иши жорий йилнинг 17 март куни бўлим иш юритувига олинган.
Бўлим давлат ижрочиси Х.Алибеков томонидан қарздор корхонага нисбатан олиб борган тарғибот ва тўғри тушунтируви натижасида, жорий йилнинг 26 апрель куни қарздор корхона ундирувчи жамият фойдасига жами 299 586 минг сўм қарздорлик пулларини тўлаб берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар