15:45 / 05.05.2020
2 790

Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди

Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди
«Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети бирлаштирилиб, Тошкент давлат транспорт университети ташкил қилинади.

Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

транспорт соҳасининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, халқаро стандартлар ва илғор таълим технологияларини қўллаш асосида олий маълумотли рақобатбардош мутахассислар ва илмий – педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

транспорт соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш, соҳанинг илмий муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион изланишлар олиб бориш ва натижаларини амалиётга жорий этиш;

ўқув режаси ва фан дастурларида соҳанинг замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ва илғор технологиялар бўйича билимларни акс эттириш, таълим бериш жараёнида назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш орқали университет битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш;

фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш;

қўшма таълим дастурлари, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш, профессор-ўқитувчилар, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг хорижда малакасини ошириш ва стажировкаларини ташкил этиш ҳамда битирувчиларнинг магистратура, аспирантура ва докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишларини таъминлаш мақсадида хорижий етакчи олий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, транспорт соҳаси учун кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яратиш, тасарруфидаги академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари таълим дастурларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш;

транспорт соҳасидаги ташкилотлар билан биргаликда бакалавриат ва магистратура талабаларининг малакавий ва ишлаб чиқариш амалиётларини тегишли соҳа корхоналарида ташкил этиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Университет битирувчиларини ўз мутахассислиги бўйича ишга йўналтириш, уларнинг касбий фаолияти мониторингини тизимли ташкил этиш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди