22:02 / 05.05.2020
10 535

«Ҳеч нарсадан хавотирланаётганим йўқ. Бир бошга бир ўлим» - Юлдуз Усмонова

«Ҳеч нарсадан хавотирланаётганим йўқ. Бир бошга бир ўлим» - Юлдуз Усмонова
Фото: Instagram/@yulduzusmonovaibragimovna
Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судида 5 май, сешанба куни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ички ишлар органлари ходимларини ҳақорат қилгани юзасидан суд иши бўлиб ўтиши эълон қилинди. Кейинроқ суд иши бошқа вақтга қолдирилгани ҳақида айтилди.

ЎзАнинг ёзишича, Юлдуз Усмонова суд мажлисига келмаган.
Ижтимоий тармоқларда Юлдуз Усмонова Instagram саҳифасида жонли эфирга чиқиб, сирдарёликлар учун одамлардан йиғилган хайрияни топшириш учун ўзи бора олмаслиги, сабаби тергов тугагунича шаҳарда бўлиб туриши кераклигини айтгани акс этган видео тарқалди. Хонанда, шунингдек, тергов натижасида адолат юзага чиқишидан умид қилаётганини билдирди.

«Озгина хулиганлик қилинган, лекин бунга сабаб бўладиган одамлар ҳам бор, ишни бошлаб қўйиб ёрдам бермаганлар, чақирганда ваъда қилиб қочиб кетганлар. Терговда ҳаммаси аниқланади. Кўнглингизни тўқ қилинг, мана шу тергов тугаганида қанчалик адолат борлигини ҳаммамиз кўрамиз. Ота-оналар хафа бўлмасин, яхши ходимларнинг ота-онаси ҳам бор. Форма кийишнинг жавобгарлиги катта. Форма — ватан мудофааси, ватанни қўриқлаш, биз тинч ухлаймиз булар бизни қўриқлаган пайтда. Лекин уларни бизга керакли вақтда топа олмасак? Мен саволларга жавоб топилади, ҳақиқат юзага чиқади, деган умиддаман. Бир бошга бир ўлим. Мен ҳеч қачон бирор нарсадан хавотир олмаганман. Нима бўлса, Аллоҳдан», — дейди Юлдуз Усмонова.

Эслатиб ўтамиз, 4 май, душанба куни, ижтимоий тармоқда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ички ишлар органлари ходимлари фаолиятидан норози бўлиб, уларни ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди.

Хонанданинг Instagram саҳифасидаги жонли эфирдан ёзиб олинган ушбу видеода Юлдуз Усмонова томонидан милиция ва ЙҲХБ ходимлари шаънига турли ҳақоратли сўзлар ёғдирилган. Ўзбекистон халқ артистининг ушбу қилмиши ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг кескин танқидларига сабаб бўлди.

Шундан сўнг Юлдуз Усмонованинг яна бир видеомурожаати пайдо бўлди. Видеода хонанда улуғ айём кунларида ички ишлар ходимларидан дилини оғритгани учун кечирим сўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ҳеч нарсадан хавотирланаётганим йўқ. Бир бошга бир ўлим» - Юлдуз Усмонова