22:40 / 05.05.2020
3 586

Хонадон томида каннабис парваришлаётган шахс қўлга олинди

Хонадон томида каннабис парваришлаётган шахс қўлга олинди
Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда бир жиноят фош этилди.

Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Ғ.М.нинг яшаш хонадони ва хўжаликлари хизмат ити ёрдамида ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада ушбу уйнинг том қисмида икки дона ёғоч яшикка ва бир дона челакка экилган, агротехник ишлов берилган оч яшил рангли, ўткир ҳидли, 9 туп ҳамда уйининг томорқасида мевали дарахтлар тагига экилган, агротехник ишлов берилган оч яшил рангли, ўткир ҳидли, 13 туп “каннабис” гиёҳванд ўсимлиги борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу шахс ўз ихтиёри билан уйининг ички қисмидан яна бир дона тувакка экилган, агротехник ишлов берилган оч яшил рангли, ўткир ҳидли, 1 туп “каннабис” ўсимлигини тадбир иштирокчиларига тақдим қилди.

Тадбир давомида ушбу шахсдан жами 23 туп “каннабис” гиёҳванд ўсимлиги ашёвий далил тариқасида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонадон томида каннабис парваришлаётган шахс қўлга олинди