22:34 / 05.05.2020
2 943

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1500дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1500дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғонада яна 47 бемор соғайгани ва республикада шу вақтгача тузалганларнинг жами сони 1501 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
«Фарғона вилоятда бир йўла 47 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 11 нафари Россияда бўлиб қайтган, яна 11 нафари эса Туркиядан чартер рейсида Фарғонага олиб келинган ва карантинга олинган. Яна 1 нафар фуқаро Қирғизистон Республикасидан кириб келган. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Қолган 24 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Тузалганларнинг 31 нафари эркак, 16 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 86 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшли бола.
Вилоятда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 131 нафарга етди.

Бугун айни пайтга қадар 96 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 1501 нафарни ташкил этмоқда.
5 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2204тага етган, шу вақтгача соғайганлар ва вафот этганлардан ташқари 693 бемор шифохоналарда қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1500дан ошди