date
views 2 226

Одам аҳли аро аржуманд

Одам аҳли аро аржуманд
Синовли кунлар бизга кўп нарсани ўргатди. Коронавирус балосига қарши курашаётган бир вақтимизда келган табиий офатлар, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори ҳолатлари бир-биримизга меҳрли, мурувватли, ҳимматли бўлишга ва савоб ишларни кўпроқ қилишга ундамоқда. Юртимизда хайрли ишлар якдиллик билан ташкил этилмоқда.

"АмбассадорМ" компанияси раҳбарияти карантин ва рўза муносабати билан Тошкент шаҳрида 100 та, Сирдарё вилоятида 100 та, Сурхондарё вилоятида 100 ва Нукус шаҳрида 100 та оилага ёрдам беришга қарор қилди. Шунингдек 1000 та оилага ёрдам беришни ўз олдига мақсад қўйган.

Ҳазрати Али (р.а.) дебдиларки: “Ким, бир қалбга севинч берса, Аллоҳ бу севинчдан бир лутф яратади. Вақти келиб, ўша инсон бошига бир мусибат тушса, мана шу лутф бир сув каби ул кимсанинг қалбига оқиб киради ва у ердан қайғуни ҳайдаб чиқаради”.

"АмбассадорМ" ташаббусни давом эттиради. "Сирдарёликларга кўмак” хайрия акциясига ҳам жамоа қўлидан келганча ёрдам бермоқда.
“Ўзбекистонни бирга қутқарамиз" шиори остида челлендж давом этар экан бу ҳайрли ишларда компаниянинг ҳар бир аъзоси муносиб хисса қўшиб келаётганидан мамнун. Шу жумладан Самарқанд, Наманган, Сурхондарё, Нукус ва Тошкент шаҳри ҳамкорлари бу ташаббусга ўз хиссасини қўшишмоқда.

“Ўзбекистонни бирга қутқарамиз "шиори остида челленджи, меҳр-муҳаббат ва оқибат ўзбек халқининг ҳақиқий сийрати эканлигини кўрсатди.

Ҳазрат Навоий ёзмишки:
Бировким анга ҳиммат ўлди баланд,
Эрур одам аҳли аро аржуманд.


Наргиза Камалова тайёрлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Одам аҳли аро аржуманд
-->