
Кеча, 5 май куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда туманлар ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши маълум қилинган эди.
Самарқанд вилояти комиссиясининг йиғилишида маълум қилинишича, айни пайтда Самарқанд вилояти эпидемиологик жиҳатдан “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга кириши эътиборга олиниб, бу ҳудудда ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмайди.
Вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг 30 апрелдаги қарорига кўра, вилоятнинг Тойлоқ ва Оқдарё туманларида, Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Ургут ва Жомбой туманларининг Тойлоқ тумани билан чегарадош ҳудудлари ҳамда мазкур туманларда, шунингдек Булунғур туманининг айрим жойларида карантин қоидалари юмшатилмаслиги маълум қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар