
Фото: Olamsport
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти, халқ орасида «Салимбой» номи билан машҳур бўлган Салим Абдувалиев унга мафия ва жиноят олами вакили сифатида қарашларига муносабат билдирди.
«Одамлар мен ҳақимда турли бўлар-бўлмас гапларни айтади. Ҳаётимда бировнинг ҳақини емаганман, ҳеч кимнинг бир тийинига ҳам хиёнат қилмаганман. Мен тўғри яшайман ва ҳаёт тарзимдан фахрланаман. Бу дунёда ҳеч кимни хафа қилмаганман.
Мафия ва қандайдир «криминал авторитет» каби гаплар юради. Мен бу сўзлар ҳатто нимани англатишини билмайман. Агар кимнингдир ҳурмати баланд бўлса, демак у ҳурматли инсон. Одамлар мени шундай қилиб кўрсатиб қўйган, ўзим эмас. Мени мақташса, хурсанд бўлмайман, ёмон гапирса хафа бўлмайман. Мен учун ўз қарашларим муҳим», — дейди Салим Абдувалиев.
Маълумот учун, Салим Абдувалиев 1997 йилдан буён Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти ҳисобланади. Шунингдек, у 2000 йилдан бери Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти сифатида ҳам фаолият олиб боради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар