Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати, блогер Обиджон Латипов сўнгги кунларнинг энг кўп муҳокама қилинаётган икки мавзуси — Сардобадаги фалокат ва бу авариядан жабр кўрганларга ёрдам юбориш вақтида ички ишлар ходимларини ҳақорат қилган халқ артисти Юлдуз Усмоновага жамоатчиликнинг муносабати юзасидан қисқа хулосалари билан бўлишди.
- "Сиз нимани буюртма қилсангиз шуни элтиб беришади. Бир артист ҳиссиёт билан оғзига келганини гапирди. Уни гапларидан бирор киши на моддий, на жисмоний зарар кўрди. Лекин минглаб инсонлар уни жазолашни талаб қиляпти.
Сув омборининг тўғони қулашидан эса ўн минглаб одам бошпанасиз қолди, инсонлар ҳаёти ҳавф остида, ҳатто вафот этганлар бор. Аммо айбдорларни жазолашни талаб қилаётганлар бармоқ билан санарли.
Биз ўзимиз артистларга ўралашиб қолган жамиятмиз. Шунчалар майдалашиб кетганмизки, ҳаётимиз билан боғлиқ йирик нарсаларни ҳам кўролмайдиган бўлиб қолганмиз.
Артистнинг жазоланишидан жамият деярли ҳеч нарса ютмайди, аммо фожиаларга сабаб бўлаётган амалдорларнинг жазоланмаслигидан жамият жуда катта ютқазади.
Бизга нима муҳимлигини англаб олишимиз зарур. Зеро, нимани буюртма қилсак ўшанга эришамиз. Қизиқ парадокс.", - дейди халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Обиджон Латипов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди