11:00 / 07.05.2020
2 365

Сирдарёда тошқиндан жабр кўрган аҳоли хатловдан ўтказилмоқда

Сирдарёда тошқиндан жабр кўрган аҳоли хатловдан ўтказилмоқда
Фото: Ички ишлар вазирлиги
Президент топшириғига асосан, “Сардоба сув омбори” тошқинидан жабр кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин тумани аҳолисига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда ишчи гуруҳлар фуқароларни хатловдан ўтказиб бормоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда мазкур хатлов жараёнида фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, фуқаролик паспортлари йўқолган ва яроқсиз ҳолга келганларини аниқланиб, уларнинг рўйхатлари тузиб чиқилмоқда.

Фото: Ички ишлар вазирлиги
Бундан кўзланган асосий мақсад, тошқин натижасида фуқаролик паспорти йўқолган ва яроқсиз ҳолга келган фуқароларни аниқлаб, уларга ҳеч қандай қийинчиликларсиз янги биометрик паспорт расмийлаштириб бериш ишларини амалга ошириш, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда тошқиндан жабр кўрган аҳоли хатловдан ўтказилмоқда