
Шу соатларда Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 18 нафар, жами 32 нафар коронавирус инфекциясидан тузалган беморлар реабилитацияга кузатилди.
Эндиликда Қорақалпоғистонда тўлиқ соғайганлар 101 нафар, Тошкент шаҳрида эса 518 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 79 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1656 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2269 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 603 нафар бемор даволанмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар