03:23 / 09.05.2020
2 862

Сирдарёдаги тошқинлар оқибатида йўқолган 4 мингдан ортиқ уй ҳайвони ўз эгаларига қайтарилди

Сирдарёдаги тошқинлар оқибатида йўқолган 4 мингдан ортиқ уй ҳайвони ўз эгаларига қайтарилди
Фото: Telegram/«Insider.uz»
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори ёрилиши натижасида юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш тадбирларига Миллий гвардия бўлинмаларидан жами 2500 дан ортиқ шахсий таркиб ва 100 га яқин техника жалб қилинган. Бу ҳақда Миллий гвардия тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи Тўлқин Қодиров 8-май, жума куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Хабар берилишича, Миллий гвардия ходимлари томонидан Мирзобод тумани, «Навбаҳор» МФЙдаги талафот кўрган фуқароларга 100 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари, 20 мингдан ортиқ кийим-кечак, 4 мингдан ортиқ турли хил хўжалик буюмлари, 6 мингдан ортиқ тиббий ва гигиеник воситалар моддий ёрдам сифатида топширилган.

Шунингдек, Миллий гвардия бўлинмалари томонидан йўқолган буюмлар, телевизорлар ва битта Damas автомобили топилиб, ўз эгаларига етказилган. Йўқолган ва қаровсиз қолган 4 мингдан ортиқ уй ҳайвони ўз эгаларига қайтарилди.

Миллий гвардия ишчи гуруҳи ходимлари томонидан бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда хонадонлар текширилиб, 1500 мингдан ортиқ далолатномалар тузилди.

Бундан ташқари, Миллий гвардия томонидан 15 та блокпост ташкил этилди. Жамоат тартибини сақлаш мақсадида 67 нафар ходим ва учтадан ортиқ транспорт воситаси ёрдамида патруль хизмати олиб борилмоқда ва 400 дан ортиқ хонадонга амалий ёрдам берилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёдаги тошқинлар оқибатида йўқолган 4 мингдан ортиқ уй ҳайвони ўз эгаларига қайтарилди